Жиззахда апрелдан бошлаб светодиодли кўча чироқлари ишлаб чиқарила бошланди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – “Жиззах” эркин саноат ҳудудида апрелдан бошлаб кўчаларни ёритиш учун ишлатиладиган светодиодли чироқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “EGL-NUR” ўзбек-корейс қўшма корхонаси ишга тушди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўшма корхонага тикилган ялпи сармоялар ҳажми $1 млнни ташкил этди. Корхонанинг технологик жиҳозланиши, ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб бериш корейс инвесторлари томонидан амалга оширилган.
Ўзбек томонидан корхона таъсисчиси “Янги Ангрен ИЭС” ОАЖ бўлди (“Ўзбекэнерго” таркибига киради). Унинг томонидан ишлаб чиқариш бинолари реконструкция қилинди ва ишлаб чиқаришнинг ички ва ташқи инфраструктураси тўлиқ таъминланди.
ҚК қуввати 120дан 175 ваттгача бўлган светодиодли кўча чироқларини ишлаб чиқаради. Бу лампалар узоқ муддат ишлаши ва энергияни тежаши билан ажралиб туради. Корхонанинг тўлиқ қуввати ойига 4 минг дона лампа ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бу даражага корхонада икки йилдан кейин чиқишни мўлжалламоқда.