Жиззахда автомобил олиб қочишда гумондор ушланди

Дата: 18:04, 02-10-2015.

Жиззах. 2 октябр. ЎзТАГ – Жиззах шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига маҳаллий фуқародан “ NEXIA" русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика ИИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ички ишлар органлари ходимлари автомобил аризачи томонидан автомашиналар ювиш жойи олдида қаровсиз қолдирилганини аниқладилар.

Тезкор билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи 26 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди ва қўлга олинди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: