Жиззахда аёл киши бир килограмм марихуана билан қўлга олинди

Дата: 16:16, 01-06-2016.

Жиззах. 1 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Жиззах вилоятининг “Пахтакор” туманида тезкор тадбирлар натижасида наркосотувчини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Арнасой туманида яшовчи, 46 ёшли аёл бир килограммдан ортиқ “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди. Бундан ташқари, унинг  чўнтаги текширилганида бу жойдан 105 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди”, - деб таъкидлашди ИИВда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: