Жиззахда Аёллар ижтимоий мослашув маркази очилди
Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Жиззахда Аёллар ижтимоий мослашув маркази очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Марказда 8 та катталарга мўлжалланган ва 3 та болаларга мўлжалланган жойга эга шелтер очилди. Бу ерда бўлиш вақтида психолог, ижтимоий ишлар бўйича мутахассис, юрист аёлларга кўмак ва ёрдам кўрсатмоқдалар. Шелтердан чиққандан кейин мутахассислар ҳам қўллаб қувваталашади. Хусусан, ижтимоий ишлар соҳадаги мутахассислар ва психолог аёллар билан узоқ вақт давомида ишламоқда, чунки кўплаб психологик шикастланишлар узоқ муддатли терапия ва реабилитация қилишни талаб қилади”, - деб таъкидланади Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, бу ерда уй зўравонликлари қурбонларини реинтеграция қилиш учун тикувчилик устахонаси очилган. Бундан ташқари, шелтер ошхонасида ишлатиш ва бошқаларга сотиш учун кўкатлар етиштирилувчи иссиқхона қурилган.
Бундан ташқари, Жиззах вилояти бўйича уй зўравонлиги қурбонлари учун тезкор телефон линияси очилди: +998 911979494.
Шунингдек, марказда оғир ижтимоий вазиятларда бўлган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва оиладаги зўравонликка дуч келаган аёлларга психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам, давлат тузилмаларига ижтимоий йўллаш ва бошқа ижтимоий хизматлар ҳам тақдим этилмоқда.
Сурат манбаи: https://www.tvnet.lv