Жиззахда биринчи хусусий болалар боғчаси очилади

Дата: 11:14, 23-06-2014.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Яқин орада Жиззах шаҳрида Ўзбекистоннинг ушбу вилоятидаги илк хусусий мактабгача таълим муассасаси иш бошлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
Жиззах вилоят ҳокимиятидан хабар беришларича, маҳаллий хусусий тадбиркор Отажон Мусақулов нодавлат таълим муассасасини очишга 30 млн сўм маблағ сарфлади. Жиззах шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласидаги 1-сонли бино капитал таъмирдан чиқарилди ва барча зарур нарсалар билан жиҳозланди.
Ҳозирда “Ораста гўзал” номини олган янги муассасада фаолият учун зарур бўлган лицензия ва банк ҳисоб рақами мавжуд. Айни пайтда хусусий болалар боғчасида очилишга энг сўнгги тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: