Жиззахда қиймати 150 млн сўмлик замонавий шоҳбекат мажмуи фойдаланишга топширилди

Дата: 16:50, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Жиззахда қиймати 150 млн сўмлик замонавий шоҳбекат мажмуи фойдаланишга топширилди. Мажмуа вилоят туманларига қатновчи автобус ва микроавтобуслар, таксиларга хизмат кўрсатади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлигига асосланган ҳолда.

Янги мажмуа ҳукуматнинг Жиззах вилоятини қайта қуриш ва ободонлаштириш бўйича топшириғи доирасида қурилди.

Лойиҳага мувофиқ, мажмуада Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой, Зафаробод, Пахтакор ва Жиззах туманларига қатновчи таксилар тўхташ жойлари, автобус ва микроавтобуслар учун перронлар мавжуд.

Бундан ташқари, бу ерда йўлвчилар учун барча қулайликлар яратилиб, қўшимча маиший хизматлар учун иншоотлар кўзда тутилган.

Ушбу мажмуани қуриш ишлари “Олтин Тож Капитал” МЧЖ маблағлари ҳисобига амалга оширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: