Жиззахдаги “Кўк бозор” реконструкциядан кейин қайта очилди
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Жиззах шаҳридаги “Кўк бозор” Марказий деҳқон бозори капитал реконструкциядан сўнг қайтадан очилди. Бозорнинг очилиш маросими Ўзбекистон Мустақиллиги байрамини нишонлаш кунлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жиззах вилояти ҳокимиятидан хабар қилишларича, очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев, Жиззах вилояти ҳокими Сайфидин Исмоилов ва бошқалар иштирок этдилар.
Реконструкция доирасида бозор ҳудудида 350 янги савдо-маиший нуқталари қурилиб, янгидан беш павильон барпо этилди.
Шунингдек, гўшт, сут, балиқ ва бошқа тез бузулувчи маҳсулотларни сотиш учун санитария меъёрларига мувофиқ махсус павильонлар ҳам қурилди.