Жорий мавсумда Ўзбекистонда 26,2 минг тоннадан зиёд пилла йиғиб олинди

Дата: 13:44, 03-06-2016.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон пиллакорлари 26,2 минг тоннадан зиёд пилла тайёрлаб, мавсумни якунладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда ўзбекистонлик пиллакорлар “Ипакчи-1”, “Ипакчи-2”, “Ўзбекистон-5”, “Ўзбекистон-6” каби серҳосил, иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан ипак қурти парваришлаб, ҳар қутидан ўртача 58,2 килограммдан ҳосил олдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида. 

Жорий йилда пилланинг харид нархи ўртача 11% оширилиб, ҳосил қийматининг 43%и миқдоридаги маблағ мавсум бошиданоқ бўнак сифатида берилди. 

Уйчи туманидаги “Усмонжон домла” фермер хўжалигида ҳар қути уруғдан 78, Жондор туманидаги “Золинлик маржон Мақсуд” фермер хўжалигида 75 килограммгача рекорд даражада сифатли ҳосил олинди.

Ҳосилни етиштиришда фермерларга жойлардаги ҳокимият вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари яқиндан ёрдам бердилар. Фермерлар пиллани қайта ишловчи йирик корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома тузилди. Унга кўра, корхона мавсум давомида керак бўладиган барча жиҳозларни етказиб берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: