Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланаётган кишилар cони 157% ошди

Дата: 10:06, 13-10-2014.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – 2014 йил бошидан бери Ўзбекистонда масофавий банк хизматларидан фойдаланаётган кишилар cони 157% ошиб, 161,6 минг кишидан 1 сентябрга келиб 415,3 минг кишига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, улардан 58,43 минг киши интернет-банкинг ва “Банк-клиент” хизматидан фойдаланади. Мобил банкинг ва SMS-банкинг фойдаланувчилари сони эса 356,85 минг кишига етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: