Жорий йил якунигача Ўзбекистоннинг олис туманларида деярли 200 маиший хизматлар мажмуалари очилади

Дата: 17:36, 11-05-2016.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Жорий йил якунигача Ўзбекистоннинг олис туманларида 194 маиший хизматлар мажмуалари очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ҳукуматининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 май куни қабул қилинган “Қишлоқ жойлардаги аҳолига сервис хизмати кўрсатишни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мажмуалар таркибида гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, ҳаммомлар, модалар ательеси, электр-маиший техника ва пойабзал таъмирлаш хизматлари кўрсатувчи устахоналар жойлашади. Барча мажмуалар Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг намунавий лойиҳалари асосида қурилади.

62 млрд сўмдан зиёдга баҳоланаётган лойиҳага сарфланадиган маблағларнинг деярли 20 млрд сўми тижорат банкларининг кредитлари бўлади.

$1 = 2909,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: