Жорий йилда 2,5 мингдан зиёд япон туристлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 17:06, 10-04-2017.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистонга япониялик сайёҳларни олиб келиш бўйича 10 чартер рейслар ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига асосланган ҳолда.

Барча чартер рейслар 2017 йилнинг апрелидан октябригача амалга оширилади ва 2500 атрофида туристлар қабул қилинади. Апрелнинг ўзида 750 япон туристлари олиб келиш бўйича 3 рейс уюштирилади.

“7 апрелда Самарқандда Япониядан келган илк чартер рейсни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Японияликлар бир ҳафталик саёҳат доирасида Самарқанд, Бухоро ва Хивага ташриф буюришлари кўзда тутилган. Тур давомида турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ҳамда қадим ўзбек шаҳарларининг тарихий-меъморий ёдгорликларига экскурсиялар ўтказиш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: