Жорий йилда Сирдарё вилоятида 17 инвестлойиҳа амалга оширилади

Дата: 12:06, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида қиймати $28,8 млнлик 17 инвестицион лойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 69,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади, қиймати $7,9 млнлик маҳсулотлар экспортга чиқарилади, 790 янги иш ўрни яратилади. Саноатни, хизматлар ва қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш мақсадларида 2013-2015 йилларда Сирдарё вилоятини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унинг доирасида ялпи қиймати 224,7 млрд сўмлик 627 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунда 3,941 минг янги иш ўринлари ҳам яратилади”, - деб хабар беришди Сирдарё вилояти ҳокимияти матбуот хизматидан.

Янгилик билан ўртоқлашиш: