Жорий йилда ўзбек фонд бозори кўрсаткичлари кўп мартага ўсди
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи беш ойида “Тошкент” республика фонд биржасининг (РФБ) кўрсаткичлари кўп мартага ўсди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, биржа айланмаси 78,5 млрд сўмни ташкил қилиб, 2014 йилнинг муқобил давридагига (32,3 млрд сўм) солиштирганда 2,4 мартага кўпайди.
Савдоларда 49 эмитентларнинг 135,9 млн дона қимматли қоғозлари иштирок этди, тузилган битимлар сони эса кейинги беш йилдаги энг юқори кўрсаткич – 1179 тага етди. Бу эса 2014 йилдаги муқобил давридагидан уч бараварга (377 битим), ва йиллик кўрсаткичдан деярли 1,3 баравар (893) ошиқдир.
Иккиламчи бозор ҳажми 64,3 млрд сўмни (биржа айланмасининг 82%) ташкил қилди ва 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда (16,2 млрд сумов) деярли 4 бараварга ўсди.
Биржа айланмасининг 94,7% ёки 74,4 млрд сўми банк тармоғи ҳиссасига тўғри келди. Ушбу кўрсаткичнинг ярмидан кўпини (58% ёки 43,1 млрд сўми) “Ипотека банк” акциялари билан савдолар таъминлади.
Бундан ташқари, биржада жисмоний шахс бўлган инвесторларнинг фаоллиги ортмоқда. Улар қиймати 6,8 млрд сўмлик 940 битим тузган ҳолда биржа айланмасининг 8,7% таъминладилар.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йил майда “Тошкент” айланмаси 6,8 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2014 йил майидагига қараганда (10,8 млрд сўм) 37% пастдир.