Жорий йилда Ўзбекистон 382 кмдан зиёд автомобил йўлларини реконструкция қилди
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда 382,4 км умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини реконструкция қилинди, бу эса прогноздагидан (376,3 км) зиёддир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу борада жалб этилган инвестиция маблағлари миқдори 1 трлн 268,5 млрд сўмни ташкил қилди. Ушбу маълумотлар “Ўзавтойўл” акционерлик компанияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида очиқланди.
Ҳозирга келиб мамлакат автомобил йўллари тизимидаги 184 минг км узунликдаги йўллар мавжуд бўлиб, шундан 42676 км умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларидир. Ўзбек миллий автомагистралининг узунлиги 2755 кмга тенг.
2016 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ, 512,9 км автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилиб, бу ишларга 1 трлн 379,3 млрд сўм ажратилмоқда.
Шунингдек, 2016 йилда Ўзбек миллий автомагистрали ва умум фойдаланишдаги автомобил йўлларида 6 йўл ўтказгич ва 10 янги кўприклар қуриш кўзда тутилмоқда.