Жорий йилда Ўзбекистон беш йиллик экодастурга 3 баравар кўп маблағ сарфлайди

Дата: 13:44, 09-07-2015.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда амалдаги атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича беш йиллик дастурни амалга оширишга ажратилган маблағлар ҳажми ўтган муддатдагига солиштирганда уч ҳисса ўсиб, $2 млрддан ошиқни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мухбиримизнинг хабарига кўра, ушбу маълумотлар яқинда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматовнинг атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича ЕИ-Марказий Осиё платформасида фаолият юритувчи Атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини бошқариш бўйича ишчи гуруҳининг Тошкентдаги йиғилишидаги маърузасида маълум қилинган.

“Бугун шаҳар аҳоли пунктларининг 100%, қишлоқ аҳоли пунктларининг 78% марказлашган сув таъминоти билан қопланган. Бу 1991 йилдагидан 4 марта кўп. Кўрилган чоралар натижасида шўрланган ерлар майдони 6% ошиққа қисқарди. Бу натижага қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши икки бараварга ўсиши баробарида эришилди”, – деди Б.Абдусаматов.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда ЯИМ энергия талаблиги 2000 йил билан солиштирганда 55% зиёдга қисқарган. 2000 йилдан бери аҳоли жон бошига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳажми 20% қисқарди.

“Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи корхоналар сонини ошиши кузатилмоқда. Хусусан, полимер буюмлар чиқарувчи корхоналарнинг 80% ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайташ ишлаш ва қайтадан фойдаланиш йўлга қўйилган. 30% резинотехник чиқиндилар, 90% макулатура ва симли лампаларни қайта ишламоқда”, – деди мамлакат бош экологи.

Шунингдек, у ЕИ билан Орол муаммолари бўйича ҳамкорлик ҳақида ҳам тўхталди.

Б.Абдусаматовнинг фикрига кўра, бу масалаларнинг ҳал этилиши миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш ва ресурсларни бирлаштиришни талаб қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: