Жорий йилда Ўзбекистон деярли 2 млн тонна узум етиштиришни режалаштирмоқда

Дата: 18:43, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистонда 1,9 млн тоннада зиёд узум етиштиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакатда охирги 5 йилда узум етиштирадиган майдонлар 7 минг гектарга, ишлаб чиқариш эса 136 минг тоннага ортган. Бу 2016 йилда махаллий фермерларга ишлаб чиқариш ҳажмини 1,7 миллион тоннадан ошириш имконини берди.

“Узум ишлаб чиқариш хажмини ошириш учун корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилишни талаб қилади. Шу билан боғлиқ ҳолда келгуси икки йил давомида тармоқда умумий қиймати 650 млрд сўмдан ортиқ 70та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзвинсанот-холдинг” компанияси матбуот хизматида.

Холдинг маълумотига кўра, бу халкаро стандарларни татбиқ этган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини ошириш ва такомиллаштириш имконини беради. Таъкидлаб ўтамизки, охирги 7 йил ичида узумни етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида 235 млрд сўмдан ортиқ 162та инвестицион лойихалар амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: