Жорий йилда Ўзбекистон GTL заводини қуришга $510 млндан зиёд маблағ ўзлаштиришни режалаштирмоқда

Дата: 10:10, 07-04-2016.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистон Шўртан ГКМ тозаланган метанни асосида синтетик суюқ ёқилғи заводини қуриш лойиҳаси доирасида $510 млндан зиёд инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа ноёб технология бўйича газни қайта ишлаш ва синтетик суюқ ёқилғи олиш бўйича дунёдаги энг йирик лойиҳалардан бири. Ҳисоб китоблар асос хом-ашё – метанга солиштирганда олинадиган синтетик углеводородлар қиймати 2,2 бараварга ошишини кўрсатмоқда, импорт ўрнини босиш самараси $1 млрддан ортиқни ташкил қилади”, –“Ўзбекнефтегаз” МХК.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил декабрда ўзбек томони “Хюндай” корей компанияси билан синтетик суюқ ёқилғи заводини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати $3,9 млрд. Завод лойиҳа қуватига чиққандан кейин йилига 863,4 минг тонна дизель ёқилғиси, 300 минг тонна керосин, 390 минг тонна нафта ва 11,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш имконияга эга бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: