Жорий йилда Ўзбекистон мактаб формаси ва спорт кийимлари ишлаб чиқаришни 13% кўпайтиради

Дата: 13:05, 20-08-2014.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистон енгил саноат корхоналари мактаб формаси ва спорт кийимлари ишлаб чиқаришни 13% кўпайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Агар 2012 йилда 770 минг дона мактаб формаси ва спорт кийимлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2013 йилда уларнинг сони 835 мингга етди. Жорий йилда эса корхоналар 935,4 минг мактаб формаси комплектлари ишлаб чиқариб, сотишни режалаштирмоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” ДАК матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2012 йилдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги барча мактабларга мактаб формаси жорий қилишини тавсия қилди. Лекин ҳар бир мактаб унинг шакли ва рангини мустақил танлаши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: