Жорий йилда Ўзбекистон Мустақиллик кунида тожикистонликлар учун чегарани ёпмайди

Дата: 17:17, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Жорий йил 1 сентябрда – Ўзбекистон Мустақиллигининг 23 йиллик байрами нишонланадиган кунда Тожикистон фуқароларини назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтказишга илгаридаги каби чеклов қўйилмайди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) жума куни.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин Ўзбекистон мамлакат мустақиллиги нишонланадиган кун арафасида чегара пунктларидан ҳаракатланишга чеклов қўяр эдилар.

“Бугун тожик-ўзбек чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктлари одатдаги режимда ишламоқда. Тегишли хужжатларга эга бўлган фуқаролар учун чегарадан ўтишга доир ҳеч қандай муаммолар йўқ”, - деб хабар қилишди агентликка Ўзбекистоннинг Душанбедаги ваколатхонасида.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилларда Ўзбекистон хавфсизликни сақлаш мақсадларида 1 августдаёқ Тожикистонни ТР фуқароларини ўз ҳудудига ўтказишга чеклов қўйилганлигидан хабардор қилар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: