Жорий йилда Ўзбекистонда 170 кмдан ошиқ автомобиллар йўлларини таъмир қилиш режалаштирилган

Дата: 17:58, 02-06-2014.

Тошкент. 2 июнь. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистонда 170 кмдан ошиқ автомобиллар йўлларини таъмир қилиш режалаштирилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида эълон қилинган.
Ушбу ишлар ҳукумат қарорига мувофиқ 2014 йил 24 майда тасдиқланган 2014 йилги Умумфойдаланишдаги халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобил йўлларини капитал таъмир қилиш дастурига мувоқиқ амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, дастурга йўллар, кўприклар, қисқа муддатли тўхташ жойларини, ер ости ўтиш жойларини, тоннеллар ва бошқа йўл объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари киритилган.
Хужжат билан дастурга киритилган объектларни капитал таъмирлаш ишлари Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгиланган. 2014 йилда давлат аҳамиятига эга йўлларни капитал таъмирлашга 202,246 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалантирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: