Жорий йилда Ўзбекистонда 233 давлат мулки нол қийматида сотилиши режалаштирилмоқда

Дата: 12:46, 03-03-2014.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш дастури доирасида 233 объектни инвестиция мажбуриятлари остида нол қийматида сотувга қўйиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат мулкини хусусийлаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш учун икки йил ичида мамлакатда 441 объектни сотиш режалаштирилган. Ўтган йилда инвесторларга 208 объект сотилди”, дея қайд этди Ўзбекистон Давлат хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасидаги манба.
2012-2013 йилларда Тошкентда 11 давлат мулки 12,5 млрд. сўмдан ошиққа сотилди, Тошкент вилоятида эса 31 давлат мулки янги эгаларини топди, бундан 19 объект нол қийматида сотилди. Сотиб олинган тўловлар ҳажми 5 млрд. сўмдан ошди, инвесторлар эса 27,9 млрд. сўмлик сармоя мажбуриятлари олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: