Жорий йилда Ўзбекистонда 26 минг тоннадан зиёд пилла тайёрланади

Дата: 15:21, 03-04-2015.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистонда 26 минг тоннадан зиёд пилла тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида пилла тайёрлаш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳосилнинг асосий қисми касалликларга чидамли бўлган “Ипакчи-1”, “Ипакчи-2”, “Ўзбекистон-5”, “Ўзбекистон-6” қурт навларидан олинади. Ҳозирда қуртларни жонлантириш мақсадларида 4445 инкубаторлар тахт қилиб қўйилди. Озуқа базасини мустаҳкамлаш доирасида 1240 гектарга тут экиш режалаштирилган. 16 миллион тут экиш кўзланмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ 11,5 миллион кўчат экиб бўлинди”, – деди вазирликдаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: