Жорий йилда Ўзбекистонда 65 зиёд янги йўловчи маршрутлари очилади

Дата: 09:16, 04-02-2016.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистонда 65 зиёд янги йўловчи маршрутлари очиш режалаштирилмоқда, уларнинг кўпчилиги қишлоқ жойлари ва шаҳар атрофларидан бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маршрутларга хизмат кўрсатувчи хусусий компаниялар вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари ҳузуридаги тендер комиссиялари ва махсус муассасалараро комисссия томонидан танлаб олинади. Бу бозордаги рақобатни кучайтиришга ёрдам беради. Ўтган йил давомида республика бўйича жами 133та очиқ тендер ўтказилган бўлиб, уларда 1116та йўловчи ташиш йўналишлари жойлаштирилди”, - деб таъкидлашди Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлигида.

Янги амалдаги маршрутларга хизмат қилиш учун ташувчилар жорий йилда 450 автобус ва 500 юк машиналари сотиб олишни режалаштирмоқдалар. Уларнинг кўпчилиги Самарқанд автомобил заводи ва MAN Auto-Uzbekistanдан харид қилинади.

Кейинги 15 йилда республикадаги жами йўловчи ташувлари маршрутлари сони деярли икки марта ўсиб, 4346 етди. Бундан 997 шаҳар, 2732 шаҳар атрофи ва 617 шаҳарлараро маршрутлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: