Жорий йилда Ўзбекистонда рекорд даражадаги абитуриентлар ўқишга кириш учун хужжат топшириши кутилмоқда
Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Олий таълим вазирлиги баҳоларига кўра, жорий йилда Ўзбекистон ОТМга 700 мингдан зиёд абитуриентлар ариза топшириши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Агар 2016 йилда 663 минг атрофида абитуриентлар хужжат топширган бўлса, жорий йилда рекорд даражада – 700 мингдан зиёд абитуриентлар ариза топшириши кутилмоқда. ОТМда ўқувчилар сонининг ошиши давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади, қатъий ҳаётий қарашларга эга бўлган маънан етук ёшларни тарбиялашга имкон беради”, - деб таъкидлади Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Иномжон Мажидов.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда талабалар қабул қилиш режаси деярли 10 минг кишига ёки 14% – 57907дан 66316тагача кўпайтирилган. Шунингдек, оширилган шартнома ставкалари бўйича қўшимча ўқишга қабул қилиш имконияти ҳам жорий этилган.