Жорий йилда Ўзбекистонда соғлиқни-сақлаш тизимини ривожлантиришга 4,3 трлн сўм йўналтирилади

Дата: 15:37, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Йил охирига қадар Ўзбекистонда соғлиқни-сақлаш тизимини ривожлантиришга 4,3 трлн сўм йўналтириш режалаштирилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мамлакатда йилдан-йилга давлат бюджети томонидан соғлиқни-сақлаш тизимини ривожлантиришга ажратилаётган маблағлар ҳажми кўпаймоқда. Агар 2012 йилда ушбу соҳага 2,8 трлн сўм йўналтирилган бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич 3,4 трлн сўмга етди. 2013 йилга келиб соғлиқни-сақлаш соҳасига инвестициялар ҳажми 2010 йилдагига қараганда 3,8 марта ошди натижада 295 тиббий объектлар реконструкция қилинди ва фойдаланишга топширилди. Республика ихтисослашган тиббиёт марказларининг жиҳозланганлик даражаси 1,8 марта ошди ва 91,7% етди. Юқоритехнологик ускуналар билан жиҳозланганлик даражаси эса 82,6% тенг”, - деб таъкидлашди мамлакат Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: