Жорий йилда Ўзбекистондан Россияга кўчиб ўтиш учун 8 мингдан ошиқ аризалар берилди – Владимир Тюрденев
Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўчиб ўтиш дастури доирасида 8 минг атрофида ариза олди. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкентдаги брифингида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
В.Тюрденевнинг сўзларга кўра, салоҳиятли кўчиб ўтувчиларнинг умумий сони оила аъзоларини ҳам қўшган ҳолда 2 минг киши атрофидани ташкил қилди.
“Аммо бугун ушбу дастурдан фойдаланишни истовчиларда қатор мураккаб масалалар туғилмоқда. Биз уларни имкон қадар ҳал қилмоқдамиз. Масалан, сентябрдан бошлаб Давлат дастурида қатнашишни истовчилар электрон ҳолда қабулга ёзилишлари мумкин. Бу иш Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтидаги “Кўчиб ўтиш” бўлимида амалга оширилмоқда. Айни пайтда биз ҳеч кимни кўчиб ўтишга тарғиб қилаётганимиз йўқ. Чунки кўчиб ўтиш бу ҳар кимнинг шахсий иши. Шу билан бирга юртдошларимиздан бир нарсани илтимос қилмоқчи эдим. У ҳам бўлса турли миш-мишларга ишонмаслик ва турли воситачилар хизматларидан фойдаланмасликдир. Фақат расмий маълумот манбаларидан фойдаланиш зарур. Булар Россия ФМХ ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайтларидир”, – деб таъкидлади Россия элчиси.
Ўзбекистондан Россия Федерациясига кўчиб ўтаётанлар учун энг маъқул ҳудудлар 2014 йилда Калуга, Воронеж, Липецк, Калининград ва Тула вилоятлари бўлди.