Жорий йилда Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида 30 км автойўлларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни тугаллаш режалаштирилмоқда

Дата: 21:40, 14-12-2015.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида халқаро ва маҳаллий аҳамиятдаги 29,7 км автойўлларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни тугаллаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “2015 йилда Ўзбекистон Республикасидаги Инвестиция дастури тўғрисида”ги 2264-сонли Қарори ижроси юзасидан М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг вилоятнинг Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 311-321 ҳамда 336-346 километрлари оралиғидаги 19,7 км йўл тўлиқ таъмирланиб, реконструкция қилинди”, - дейилади “Ўзавтойўл” акционерлик компанияси матбуот хизмати хабарида.

“Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти раҳбари Аҳрор Ҳасановнинг маълумотига кўра, М-37 автомобиль йўлининг Когон тумани ҳудудидан ўтувчи 188-198 километрлари оралиғидаги яна 10 кмлик йўл йил охирига қолмасдан капитал таъмир этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: