Жорий йилда Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятида намунали лойиҳалар бўйича 887 уй қурилади

Дата: 16:33, 15-10-2014.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Жорий йилда Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятининг 26 қишлоқ мавзеларида намунали лойиҳалар бўйича 887 уй қурилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, бу ерда табиий газ, ичимлик суви ва электр қуввати билан таъминланган ижтимоий инфраструктура объектлари, хизмат кўрсатиш нуқталари иши йўлга қўйилади.

Умуман, Сурхандарё вилояти қишлоқ жойларида уй-жой қуриш дастури доирасида 100 мавзеларда деярли 3 минг якка уйлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирги пайтда қурилиш ишларида 10 минг бинокор ва 100 қурилиш ташкилотлари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ, намунали лойиҳала бўйича уй-жой қуришга 6 сотих ер ажратилиб, унда автомобил учун кириш йўли ва алоҳида туриш жойи ҳам кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: