Жорий йилда “Ўзфармсаноат” концерни қиймати 975 млрд сўмлик дори воситалари чиқаради
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 2016 йилда “Ўзфармсаноат” давлат акционерлик концерни корхоналари қиймати 975 млрд сўмлик (2015 йилда 573 млрд сўмлик) дори воситалари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан маълум қилишларича, ўтган йили якунлари бўйича дори импорти 10% қисқарган. Жами 7728 препарат рўйхатга олинган, улардан 1,74 минги маҳаллий воситалардир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар 124 тани ташкил этади, улардан дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 78 та, диагностика воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 4 та, тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 42тани ташкил қилади.
2015 йилда “Ўзфармсаноат” концерни корхоналари $11,2 млнлик маҳсулот экспорт қилинди, 2016 йилдаги прогноз кўрсаткичлари $14,5 млнни ташкил этган.