Жорий йилда “Ўзкимёсаноат” ишлаб чиқариш ва билвосита харажатларни 10,3% қисқартиради

Дата: 18:20, 28-04-2017.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кимё саноатида харажатларни қисқартириш бўйича чоралар комплекси амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Замонавий шароитларда ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари қийматининг пасайтирилишини унинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлиги оширилишининг муҳим омили деб кўриш зарур. Шу сабабли янги чоралар энг аввало маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва қийматини пасайтиришга, мавжуд заҳираларни аниқлашга, илғор энергосамарадор, материал- ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этишни тезлаштиришга йўналтирилади”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Жорий йилда “Ўзкимёсаноат” корхоналари ишлаб чиқариш ва билвосита харажатларни 10,3% ёки 254 млрд сўмга қисқартириши зарур. Масалан, “Навоиазот” заводи харажатларни 7,7% (62 млрд сўмдан зиёдга), Қўнғирот сода заводи 10,2% (13,7 млрд сўм), Дехқонобод калийли ўғитлар заводи 40% (117 млрд сўм) қисқартириши лозим.

Янгилик билан ўртоқлашиш: