Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат органларига очиқлик индекси берилади

Дата: 16:34, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ - Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги барча давлат органларига очиқлик индекси берилади, деб хабар қилади Миллий ахборот агентлиги ЎзА Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевга асосланган ҳолда.

“Қонунчилигимизга мувофиқ, жорий йилдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлик бўйича вазифаларни амалга ошириш даражасини баҳоловчи “очиқлик индекси” эълон қилиб борилади”, - деди у.

Р.Кушербоевнинг таъкидлашича, бу жараёнда рейтинг баҳолашни ташкил этишда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, фуқаролик институтлари билан ҳамкорлиги алоҳида мезон этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамизки, республикада 2014 йил майдан бошлаб “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун амалда. Қонунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг асосий принциплари белгилаб берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: