Жорий йилнинг 11 ойида ўзбек божхонаси давлат ғазнасига 1 трлн сўмдан ошиқ пул туширди
Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 11 ойида ўзбек божхонаси давлат ғазнасига 1 трлн сўмдан ошиқ божхона тўловлари туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат Божхона қўмитасида Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда эълон қилинган маълумотларга асосланган ҳолда.
Бундан ташқари, божхона органлари ходимлари томонидан божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 22 минг ҳолат аниқланган. Ноқонуний ташилган товарларнинг умумий қиймати 149 млрд сўмни ташкил қилди.
$1 = 2405,41 сўм