Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда уй-жой қурилиши 10,1% ўсди

Дата: 12:15, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йил бошидан бери Ўзбекистонда 9,2 млн кв. метр турар-жой фойдаланишга топширилди. Бу, ўтган 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 10,1% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан қишлоқ жойларда 7,1 млн кв. метр уй-жой қурилди (11,1% ўсиш). Январ-сентябрда намунали лойиҳалар бўйича якка уй-жойлар қуриш бўйича дастурни амалга ошириш доирасида 1,5 трлн сўмдан ошиқ инвестициялар ўзлаштирилди. Янги қишлоқ массивларида намунали лойиҳалар бўйича 10,83 минг уйлар эксплуатацияга топширилди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: