Жорий йилнинг бешинчи ҳафтаси ҳам Ўзбекистон Марказий банкининг стратегиясида ҳеч нимани ўзгартирмади

Дата: 13:24, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Жорий йилнинг бешинчи ҳафтаси ҳам Ўзбекистон Марказий банкининг стратегиясида ҳеч нимани ўзгартирмади. Хусусан, 3 февралдан миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси 2836,87 сўмни ташкил қилди ва бу олдинги ҳафтадагидан 5,38 сўмга кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Айтиб ўтиш зарурки, банк назоратчиси томонидан январ бошидан бери амалга оширилаётган секинлаштириш сиёсати бардавом эмас. Ўзингиз хулоса чиқаринг: агар 5 январдан сўм 6,49 сўмга “тушган” бўлса, 12 январдан 4,96 сўмга, 19 январдан 5,05 сўмга, 26 январдан 5,01 сўмга “пастлади”.

Хусусан, 2015 йил октябри бошидан бери Марказий банк курсни 14 ва 15 сўм ўртасида пасайтирмоқда. Хусусан, сўм курси 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга, 22 декабрдан 14,93 сўмга, 29 декабрдан 15 сўмга пасайтирилди.

Яна олдинроқ, 29 сентябрга қадар миллий валюта америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан пасаймоқда эди.

DollarUz.com сайти графикига кўра, “қора бозорда” курснинг кескин ўзгаришлари жорий йилнинг 20-22 январ кунлари қайд этилиб, 6,2 минг сўмдан юқорига кўтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: