Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1% ни ташкил этди

Дата: 12:34, 31-07-2019.

Тошкент. 31 июль. ЎзТАГ – Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1% ни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бандлик масалаларини ўрганиш, шунингдек, ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш бўйича социологик сўров натижаларини эълон қилди.

"Ўзбекистонда 2019 йил январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 9,1% ни ташкил этди, иқтисодиётнинг расмий секторида бандликнинг ўсиши Ўзбекистон тарихида илк бор 300 минг кишидан ошди", - дейилади Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ишсизлик даражаси энг юқори – 9,4%, Тошкентда энг паст – 7,7% ни ташкил этди.

"Ишга жойлашишга муҳтож аҳоли сони 1342,6 минг кишини ташкил этди. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси (30 ёшгача) 15,1% ни, 15-25 ёшдаги ёшлар орасида 16,8% ни, хотин-қизлар ишсизлик даражаси 12,7% ни ташкил этди", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, сўров натижалари 2018 йилга нисбатан республикадан ташқарида меҳнат миграциясига кетган шахслар сони 2644,1 мингдан 2594,1 мингтага камайганлигини кўрсатади.

Шунингдек, январь-июнь ойларида туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказларига 404569 нафар ишга жойлашиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилишди, улар орасида 16-30 ёшдаги ёшлар 138173 минг кишини ташкил этди. Мурожаат этган 167713 нафар орасидан жамоат ишларига 139679 нафари жалб этилган, касб-ҳунарга қайта ўқишга 10085 нафари йўналтирилган, ишсизлик нафақаси 31938 нафар шахсга тайинланган.

Туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан иш берувчилар ва ишсиз фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 2141,8 млн сўм миқдорида субсидиялар берилди, бунинг натижасида 2493 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди.

 

Сурат манбаи: olam.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: