Жорий йилнинг октябри иккинчи ярмида МДҲ доирасида 10та йирик тадбирлар ўтказилади
Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ - Жорий йилнинг октябри иккинчи ярмида МДҲ доирасида 10та йирик тадбирлар ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
МДҲ Ижроя қўмитаси тақвимидан келишувлар муҳокамалари, турли кенгашлар йиғилишлари, кўргазма ва форумлар ўрин олган.
Хусусан, 20–21 октябрда Минскда МДҲ экспертлари Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф қилиш соҳасида ҳамкорликка доир келишувга тўлдиришларни муҳокама қиладилар. 21–22 октябрда Кишиневда МДҲга аъзо давлатлар Истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. 21 октябрда Минскда Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа Ҳамдўстлик ташкилотларидаги доимий ваколатли вакиллари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
22-23 октябрда Москвада “Божхона хизмати -
23-25 октябрда Санкт-Петербургда МДҲнинг Парламентлараро ёшлар форуми ўтказилади. 24 октябрда Сочида МДҲнингЭлектроэнергетик кенгаши йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Шу куни Бокуда МДҲга аъзо давлатлар Қимматли қоғозлар бозорини идора қилиш бўйича давлат органлари раҳбарлари кенгашининг XVIII ва XIX йиғилишлари бўлиб ўтади.
26 октябрда Москвада Гуманитар ҳамкорлик кенгаши ва МДҲга аъзо давлатлар Гуманитар ҳамкорлик давлатлараро жамғармаси Бошқарувининг қўшма йиғилишлари ўтказилади.