Жорий йилнинг тўрт ойида Россияда 17,3 мингдан ошиқ ўзбек машиналари сотилди
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Россияда 2014 йилнинг биринчи тўрт ойида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 17,369 минг автомобиллар сотилди, дея хабар беради Podrobno.uz нашри.
Сотувлар ҳажми ўтган йилнинг ана шу даврига солиштирганда 14% (20,139) пасайди.
Апрель ойида эса ўзбек автомобилларига талаб бир оз - 6% ўсди. Агар 2013 йилнинг апрелида дилерлар 4,241 минг автомобильсотган бўлса, жорйи йилнинг шу ойида 4,511 минг машина сотдилар.
Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган биронта модель Россияда энг харидоргир бўлган 25 автомобиллар рўйхатига кирмади.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилда GM Uzbekistan 250 мингтагача автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган. Ўтган йилда компания 246,641 минг автомобиль чиқарган эди. Бугун ушбу заводда Damas, Nexia, Matiz, Gentra, Spark, Сaptiva, Malibu, Cobalt, Orlandoдан иборат 9 хил автомобиль ишлаб чиқарилмоқда, деб ёзади нашр.