Жума куни бутун Ўзбекистон бўйлаб бир оз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Дата: 15:16, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Жума, 18 декабр куни бутун Ўзбекистон бўйлаб бир оз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-4° совуқ - 1° илиқ, кундузи 6-8° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: