Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бироз илиши башорат қилинмоқда

Дата: 18:07, 28-12-2017.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Жума, 29 декабр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бироз илиши башорат қилинмоқда, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларида кундузи 12 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Қорақалпоғистон бўйлаб баъзи жойларда 17-22 м/сгача, ҳатто 23-25 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Навоий вилояти бўйича 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Тошкент, Сирдарё вилоятлари бўйича 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Қашқадарё вилояти бўйича 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4° совуқ - 1° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади. 

Сурат манбаи: http://www.e1.ru/articles/travel/005/845/article_5845.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: