Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво яна илийди

Дата: 12:53, 08-02-2018.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Жума, 9 феврал куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво яна илийди, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида кундузи 13 даражагача илиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° совуқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ, Устюрт бўйича кечаси 12-17° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, Хоразм вилояти бўйича кечаси 7-12° совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 7-12° илиқ, чўл ҳудудларида баъзи жойларда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, баъзи жойларда 0-2° илиқ, кундузи 8-12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° совуқ, кундузи 2-7° совуқ, баланд тоғларда кечаси 15-20° совуқ, кундузи 6-11° совуқ бўлади.

Сурат манбаи: http://strana.lenta.ru/uzbekistan/skver.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: