Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади
Тошкент. 28 июн. ЎзТАГ – Жума, 29 июн куни бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, фақат тоғли туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда вақти-вақти билан ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° иссиқ, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Тошкент Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-24° иссиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° иссиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи тоғли туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: http://childrenoftheworld.ru/blog/