Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 12:25, 14-05-2015.

Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Жума, 15 май куни бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22° илиқ, кундузи 33-35 иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 18-23° иссиқ атрофида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: