Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво кутилади

Дата: 14:57, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Жума, 3 октябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида шамолли ва ёмғирли об-ҳаво кутилади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 22-24° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: