Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида совуқ об-ҳаво сақланиб қолади

Дата: 18:06, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Жума, 25 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор ёғиши кутилмоқда, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийсида бошқа жойларга қараганда илиқроқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қор ёғиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-9° совуқ, кундузи 2-4° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах ва вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё ва вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғади, баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: