Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади
Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Жума, 20 июл куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, кўплаб вилоятларда кундузи ҳарорат 45 даражагача етади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво камбўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 25-30° иссиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://www.om1.ru/news/society/145327/