Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз очиқ об-ҳаво бўлади

Дата: 17:00, 04-12-2014.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Жума куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз очиқ об-ҳаво бўлади, баъзи жойларга туман тушади, республиканинг тоғолди туманларида эса сел келиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 3-8 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ – кундузи 0-5° илиқ; чўл ҳудудидида кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил этади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ, 3° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларгатуман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил этади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 5-10 м/с ташкил этади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ, 3° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, қор кўчиши ҳавфи бор, баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил этади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 4° совуқ - 1° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: