Жума куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида 27° иссиқ бўлади
Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Жума, 7 октябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида 27° иссиқ бўлади, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29° иссиқ кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлиб, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлиб, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.