Жума куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 30° ва ундан ҳам юқори бўлади
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Жума, 12 сентябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 30° ва ундан ҳам юқори бўлади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° илиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 26-31° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.