Жума куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида нисбатан ёғингарчиликли илиқ об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Жума, 2 феврал куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида нисбатан ёғингарчиликли илиқ об-ҳаво бўлиши башорат қилинмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бўйича кундузи 5 даражагача, Устюртда 10 даражагача совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бироз қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, Устюрт бўйича 5-10° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, чўл ҳудудларида 5-10° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://fotki.yandex.ru/users/lviolet/date/2016-01-03