Жума куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, лекин ёғингарчилик кузатилмайди
Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Жума, 19 сентябр куни деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди, шамол эса кучайиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 9-14° иссиқ бўлади.